Ноёб объектларга экосаёҳат

30 Апрел 2012

Тошкент вилояти Паркент туманида жойлашган 1000 кВт қувватли Катта Қуёш Қурилмаси объектига саёҳат.
Қуёш энергиясини бошқа тур энергияга айлантириш сохасидаги ютуқлар турли гелиоқурилмалар яратиш ва уни эксплуатация қилишга асосланади. Қуёш энергиясини бошқа тур энергияга энг самарадор айлантириш куёш нурларини 1000 Вт/см² зичликда мужассамлаштириш оркали эришилади. Гелиотехникада куёш нурларини мужассамлаш айланма параболоид асосидаги кўзгу-концентраторли системалар ёрдамида амалга оширилади. Батафсил…

zohida Туризм, Янгиликлар

Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 676 йиллиги

10 Апрел 2012

Амир Темур – халқимиз даҳосининг тимсоли,
маънавий қудратимиз рамзидир.
Ислом КАРИМОВ

Амир Темур – буюк шахс, кураги ерга тегмаган саркарда, йирик давлат арбоби, қонуншунос, талантли меъмор, нотиқ, руҳшунос, шу билан бирга эл-юртини, халқини севган ва уни машҳури жаҳон қилган халқимиз фарзанди. Амир Темурнинг тарихи кўп жилдлик китоблар ёзишга арзийди. Мустақилликка эришгунимизга қадар буни амалга ошириш имконига эга эмас эдик. Чунки коммунистик ғоя бунга йўл бермади. Батафсил…

zohida Uncategorized, Янгиликлар

Миллий қадриятлар ва экология

10 Апрел 2012

Ҳозирги пайтда халқимизнинг бой миллий ҳамда умумбашарий қадриятларини ўқувчилар шуурига сингдириш ҳамда мамлакатимизда олиб борилаётган ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш жараёнларида аҳолининг, жумладан ёшларимизнинг фаоллигини ошириш муҳим вазифа ҳисобланади. Батафсил…

zohida Янгиликлар

Ибратли экотадбир

10 Апрел 2012

Жаннатмакон ўлкамизда ҳаётбахш баҳор нафаси кезаётган бир пайтда Тошкент давлат техника университети Нефт ва газ факультети билан ҳамкорликда университет боғида «Маънавият ва экология» мавзусида кўчатлар ўтқазиш акцияси ўтказилди. Бу тадбирда факультетнинг йигирмадан ортиқ талаба-ёшлари иштирок этдилар.
Тадбирдан кўзланган мақсад мамлакатимизда олиб борилаётган ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш жараёнларига ёшларни жалб этишдир. Батафсил…

zohida Uncategorized, Янгиликлар

Биологик хилма-хиллик – ҳаёт мезонидир

31 Март 2012

ХХI асрга келиб Ер шарида юзага келган ҳолат – Ердаги биологик хилма-хилликнинг кескин равишда камайиб боришидан далолат бермоқда. Бунинг натижасида, Биохилма-хилликни сақлаш – умумбашарий экологик муаммолардан бирига айланди.
Биохилма-хиллик нима?
Биохилма-хиллик – бу Ердаги турли туман ҳаётнинг хилма-хиллигидир.
Биохилма-хиллик деганда кўз олдимизга ўсимликлар, ҳайвонлар ва микроорганизмларнинг бой хилма-хил турфа олами келади. Батафсил…

zohida Uncategorized, Янгиликлар

«Маънавий-экологик қадриятлар» мавзусида мақолалар танлови

13 Март 2012

ҲУРМАТЛИ ЁШЛАР!

Атроф-муҳит муҳофазаси, табиатдан оқилона фойдаланиш ва табиий ресурсларни тежамкорлигига оид умумбашарий ва халқимизнинг бой маънавий-экологик қадриятларини ўрганиш ва тарғиб қилиш, ёшлар шуурига сингдириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат Фонди кўмагида Батафсил…

zohida Танловлар, Янгиликлар

«Маънавий-экологик қадриятлар» танлови

12 Март 2012

ҲУРМАТЛИ  ЁШЛАР!

Атроф-муҳит муҳофазаси, табиатдан оқилона фойдаланиш ва табиий ресурсларни тежамкорлигига оид халқимизнинг бой маънавий-экологик қадриятларини ўрганиш, ёритиш, тарғибот қилиш ва шууримизга сингдириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат Фонди кўмагида амалга оширилаётган “Маънавий-экологик қадриятлар ва ёшларнинг салоҳиятини ошириш” лойиҳаси доирасида Батафсил…

zohida Uncategorized, Танловлар, Янгиликлар

ДИҚҚАТ ТАНЛОВ!

1 Март 2012

ҲУРМАТЛИ ЎҚУВЧИЛАР!

21 март -“НАВРЎЗ” умумхалқ байрами муносабати билан Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари Миллий ассоцияцияси кўмагида амалга оширилаётган “Болаларнинг атроф муҳитга бўлган ижодий салоҳиятини оширишга кўмаклашиш” лойиҳаси доирасида ўқувчи-ёшларнинг атроф табиий муҳит муҳофазаси, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва табиатга бўлган ижодий салоҳиятини ошириш мақсадида Батафсил…

otash Танловлар, Янгиликлар

Ўзбекистонда экобизнес мактаби очилди

2 Феврал 2012

2012 йил 1 феврал куни Ўзбекистон экологик ҳаракатида Тошкент шаҳар “ЕКОМАКТАВ” экология-ресурс марказининг “Ёшлар учун экобизнес мактаби”нинг очилиш маросими ўтказилди. Талаба-ёшлар учун мўлжалланган мазкур мактаб ёшларимизга экобизнес бўйича сабоқлар бериш, уларни бизнесга соҳасига жалб этиш, салоҳиятни ошириш, билим ҳамда кўникмаларни беришни мақсад қилган. Батафсил…

zohida Uncategorized, Янгиликлар

Экология ва бизнес – табиат билан ҳамнафас ва уйғунликда

1 Феврал 2012

Юртбошимизнинг “Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари” асарида қатъий тежамкорлик тизимини жорий қилиш, энергия истеъмолини камайтириш ва энергия тежашнинг самарали тизимини жорий этиш чораларини амалга ошириш, мавжуд ресурслардан  тежамкорлик билан фойдаланиш  лозимлиги алоҳида қайд этилган. Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга ва имкониятлар яратишга катта эътибор берилаётган пайтда, жамият ва ҳар бир инсон ўзининг хўжалик, кундалик фаолиятида тежамкорликка амал қилиш, тежамкорлик сифатларини шакллантириш ва сингдиришни ўзининг кўникмасига, заруратига ҳамда ҳаётий эҳтиёжларига айлантиришни ҳаёт ва замонни ўзи тақозо этмоқда. Батафсил…

zohida Танловлар, Янгиликлар