MTT Jurnali
Ноёб объектларга экосаёҳат
Қуёш энергиясини бошқа тур энергияга айлантириш сохасидаги ютуқлар турли гелиоқурилмалар яратиш ва уни эксплуатация қилишга асосланади. Қуёш энергиясини бошқа тур энергияга энг самарадор айлантириш куёш нурларини 1000 Вт/см² зичликда мужассамлаштириш оркали эришилади. Гелиотехникада куёш нурларини мужассамлаш айланма параболоид асосидаги кўзгу-концентраторли системалар ёрдамида амалга оширилади.
Кўзгу концентраторли системалар оптик-механик системалар бўлиб, гелиостат майдони, концентратор, қабул қилгич (технологик минора), ўлчов, назорат ва бошқарув тизимларидан тузилган бўлиб қуёш энергиясидан юқори температурада кечадиган жараёнларни тадқиқ қилиш, синовдан ўтказиш, электр энергияси ва водород олиш ҳамда бошқа юқори қувватли нурлар оқимини талаб этувчи жараёнларни ўрганишда фойдаланиш имконини беради.
Анъанавий манбалар (электрон-нур таъсири, электр ёйи, плазмон қиздириш, лазер билан қиздириш, юқори частотали қиздириш) ёрдамида олинган 30000ºC температурали шароитда материаллар олиш усуллари таҳлили кўрсатадики ушбу усуллар кўп энергия талаб қилибгина қолмасдан махсус технологик шароитлар яратишни тақозо этади; термодинамик мувозанатни, кислород стехиометриясини назорат қилиш ва бошқариш имкониятлари мавжуд эмаслиги; эритмани электр материали билан ифлослантириш; берилган тозаликдаги ва юқори даражада гомоген оксид материаллар олиш имкони мавжуд эмаслиги каби салбий кўрсаткичларга эга.
Куёш нурлари ёрдамида қиздириш воситасида:
• Эритмадан оптик ойна, ситалл ва махсус материаллар яратишда муҳим бўлган юқори тозаликдаги оксид материаллар синтез қилиш;
• Материаллар сиртини радиацион ишлов орқали мустаҳкамлигини ошириш;
• Электр ва иссиклик энергияси олиш;
• Водород синтез килиш;
• Инфрақизил ва лазер нурланиши олиш;
• Мужассамлашган қуёш энергиясини юқори тезликда йуналтириш паст температурали ва юқори температурали компоненталардан ташкил топган композицион материаллар синтез қилиш имконини беради бунда паст температурали компоненталар буғланиб кетишга улгурмай туриб юқори температурали компоненталар билан реакцияланади ва мураккаб оксид бирикмаларининг янги синфини синтез қилишга олиб келади;
• Гарниссаж усулдаги эритиш ва 30000ºС температура шароитида бошланғич шихта тозалиги сақланиб қолинади ва эритмани паст температурали компоненталарнинг учувчанлиги ҳисобига селектив тозалаш имкони туғилади;
• Эритмани 106 град/с тезликда тоблаш орқали аморф ва метастабил ҳолатдаги материаллар олиш ва совутиш жараёнида юқори температурали фазаларни шакллантириш мумкин.
Катта Қуёш Қурилмасида олиб борилган тадкикотлар асосида кўпфункцияли керамика (юқори ҳароратли иситгичлар, термопарлар, ўзгартиргич, газ горелкалари), конструкцион керамика, ўтга чидамли керамика, электроника, кимё ва бошқа соҳалар учун оптик, ўта ўтказувчан ва бошқа керамик материаллар каби натижаларга эришилди.
Қуёш, шамол, био- ва гидроэнергиядан фойдаланиш соҳаси учун кадрлар салоҳиятини яратиш Дастури доирасида КҚҚ асосида 2000 йилда Илмий ўқув Маркази ташкил этилиб ҳозирга қадар фаолият олиб бормоқда. Мазкур ўқув марказига Республикамизнинг ёш мутахассислари, талабалари, магистрлари жалб қилинган.
Пойтахт вилояти Паркент туманида жойлашган ноёб илмий тадкикот объекти ҳисобланувчи мазкур объект фан ва техниканинг фундаментал ва амалий муҳим масалаларини ҳал этишда муҳим аҳамиятга эга эканлиги ва бошқа маълумотлар тўғрисида талаба-ёшларни “Физика-Қуёш” илмий-ишлаб чиқариш бирлашмасининг Материаллшунослик институти еткачи илмий ходими Йўлдош Собиров бафуржа таништирди.
Экосаёҳатнинг иккинчи объекти Чотқол давлат биосфера қўриқхонаси музейига бўлди. Қўриқхона директори Жасур Дўстов талаба-ёшларни Давлат биосфера қўриқхонаси томонидан мазкур қўриқланадиган, муҳофаза остига олинган ҳудудда флора ва фаунани муҳофаза қилиш бўйича олиб борилаётган ишлар яқиндан таништирди.
Зеро, серқуёш Ўзбекистонимизда сув билан қуёш нури қўшилиб тупроқдан олтин унади, кўз иғамас яшил пайкаллар, бепоён ва жилваланиб турувчи боғ-роғлар пайдо бўлади. Даструхонингни тўкин-сочин, уйингни чароғон, дилингни нурафшон қилади. Бунга фақат барчамизнинг қалбимизда Она замин Ватанга, табиатга меҳр-муҳаббат ҳиссиётини жо қилишимиз зарурдир.
Таъкидлаш лозимки, бу қўриқхона Республикамиздаги ягона Биосфера қўриқхонасидир.Чотқол қўриқхонаси 1947 йилда ташкил этилиб, бу қўиқланадиган табиий ҳудуд Чотқол тоғ тизмасининг ғарбий ва шимолий ён бағирларида бўлиб, Тошкент шаҳридан 60 км да жойлашган. Қўриқхона майдони 35724 га майдонни ташкил этади ва бу тахминан, пойтахтимиз эгаллайдиган майдонга яқин. Қўриқхона ҳудуди икки қисмдан иборат. Асосий сув артериялари – Бошқизил-сой ва Тереклисой баландлиги денгиз сатҳидан 3800 м гача ўтадиган чўққилардан бошланади. Бундай баландликда ёзда ҳам қор туради.
Қўриқхона табиати бой ва хилма-хил бўлиб, юксак ўсимликларнинг 1136та тур ва кенжа турлари учрайди. Уларнинг бир қатори ўзининг ноёблигидан Ўзбекистон Республикаси “Қизил китоб”ига киритилган. Бу писком пиёзи, лолаларнинг  бир неча тури, бошқизилсой анжабори, Минквиц тезиуми, нор ширач, ёввойи саллагул, ёввойи узум ва бошқалар. Бу ҳудуддаги кўпгина ўсимликлар доривор ва асалга бой ўсимликлардир. Қўриқхона ҳайвонот олами умуртқасиз ҳайвонларнинг 1000 туридан ортиқроқ ва 232 таси умуртқалилар ташкил этиб, булардан балиқларнинг 4 тури, амфибияларнинг 2 тури, судралиб юрувчиларнинг 19 тури, 160та қушлар ва сут эмизувчиларнинг 40дан ортиқ туридан иборатдир. Қўриқхонада йирик ҳайвонлардан айиқ, тоғ эчкиси, илвирс (тоғ барси), ёввойи чўчқа, елик ва бўри учрайди. Тоғ тепаларида яшайдиган йирик кемирувчи Мензбир суғури жуда ноёб ҳисобланади. Бу ҳайвон кичик яшаш ареалига эга ва афсуски, бу ареал янада кичрайиб бормоқда. Мензбир суғури ва тоғ барси йўқолиб кетиш олдида турган турлар сифатида Халқаро Қизил Китобга киритилган. Бургут, тасқара, оқбош қумой, илонхўр бургут ва қарчиғай каби йиртқич қушлар ҳам тез-тез учраб туради. Қўриқхона ходимлари ҳудуд муҳофазасини амалга оширибгина қолмай, балки илмий тадқиқотлар ҳам ўтказадилар.
Саёҳат натижасида ёшлар мафтункор ва саҳоватли она заминимизда жойлашган бундай ноёб объектлар билан яқиндан танишиши фойдадан холи бўлмайди, айтганларидек “Минг марта эшитгандан кўра бир марта кўрган афзал”. Зеро, бундай амалий тадбирлар барчамизнинг ҳам маънавий ҳам интеллектуал салоҳиятимизни юксалишига хизмат қилади ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш жараёнига барчамизни бирдек жалб этишга ундайди. Мазкур саёҳат ЕКОМАКТАВ марказининг Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси “Ижтимоий ривожланиш жамғармаси – 2011” дастури кўмагида амалга оширилаётган “Ёшлар учун Экобизнес мактаби” лойиҳаси доирасида ташкиллаштирилди.
Рўзимуҳаммад Султонов
Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 676 йиллиги
Амир Темур – халқимиз даҳосининг тимсоли,
маънавий қудратимиз рамзидир.
Ислом КАРИМОВ
Амир Темур – буюк шахс, кураги ерга тегмаган саркарда, йирик давлат арбоби, қонуншунос, талантли меъмор, нотиқ, руҳшунос, шу билан бирга эл-юртини, халқини севган ва уни машҳури жаҳон қилган халқимиз фарзанди. Амир Темурнинг тарихи кўп жилдлик китоблар ёзишга арзийди. Мустақилликка эришгунимизга қадар буни амалга ошириш имконига эга эмас эдик. Чунки коммунистик ғоя бунга йўл бермади.
Амир Темурнинг ўзи таҳқирланиб туҳмату маломатларга қолди. Хақиқатан ҳам, Амир Темур жаҳон тарихида қудратли ва гуллаб-яшнаган давлат барпо этган буюк саркарда ва давлат арбобидир. Соҳибқирон ўз пойтахти бўлмиш Самарқандни ер юзининг чинакам маданий-меъморий ва илмий-маънавий марказларидан бирига айлантирган. Бу улуғ зот курдирган меъморчилик ва халқ санъатининг жавоҳирлари янглиғ бугунгача қад кўтариб турган осори-атиқалар шаҳар ва қишлоқларимиз кўркига кўрк қўшиб келмоқда.
Амир Темур 1336 йили 9 апрель куни Кеш шаҳри (Шаҳрисабз яқинида) Хўжа Илғор(Яккабоғ) қишлоғида туғилган. Темурнинг ёшлиги ва йигитлик йиллари мамлакат оғир ижтимоий-сиёсий буҳрон исканжасига тушиб қолган бир даврда кечди.Унинг отаси амир Муҳаммад Тарағай туркларнинг барлос уруғидан бўлган зодагон оиладан келиб чиққан эди. У ўз таъсирини ўтказа оладиган киши бўлиб, Мовароуннаҳрда катта обрўга эга бўлган эди. Унинг аждодлари Чиғатой улусининг сарой аёнлари ичида муносиб ўринни тутган эдилар. Темурнинг отаси амир Тарағай доимо улуснинг хони томонидан Или дарёсининг қирғоғида чақириладиган чиғатой беклариинг қурултойларида иштирок этар эди. Мовароуннаҳрнинг олий амири Қозогон, Амир Темурнинг фазилатларини кўриб ишонган ҳолда айни шу йилда унга ўз невараси Ўлжай Туркан оғани хотинликка беради. Ушбу никоҳ туфайли Амир Темур амир Қозогоннинг невараси амир Ҳусайн билан иттифоқ тузади. Улар биргаликда мўғулларга қарши курашишга чиқадилар. 1356 йилда Амир Темурнинг Ўлжай Туркан оғани хотинликка беради. 1356 йилда Амир Темурнинг иккита ўғли – Жаҳонгир мирзо ва Умаршайх мирзо туғилади. Мовароуннаҳрнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволи кундан-кунга ёмонлашиб борар эди. Мўғулистон хони Туғлуқ Темур бундан фойдаланиб, 1360 йилда бирор-бир қаршиликка учрамай босқинчилик юришида Қашқадарёгача етиб борди. Туғлиқ Темур Мовароуннаҳр ҳукмдори этиб ўз ўғлини тайинлаганда Амир Темур бу шаҳзодага хизмат қилишни хоҳламади ва Балх шаҳрининг ҳукмдори амир Ҳусайн билан келишиб олиб мўғуллар билан кескин курашга киришиб кетди. Бу пайтда Самарқанд шаҳрида сарбадорлар қўзғолони авж олган эди, улар ҳам мўғулларга қарши курашган. Ушбу халқ ҳаракатининг номи унда иштирок этувчиларнинг шиоридан пайдо бўлган: «Ёки озодлик учун кураш, ёки бош дорга тортилади» (сар-ба-дор – бош дорда). 1370 йилда Амир Темур Балх шаҳридаги қурултойда Туроннинг олий амири деб еълон қилинган эди. Чингисхон авлодидан бўлган Сарой Мулк хоним билан тузилган никоҳ эса Амир Темурга ўз номига фахрий «Кўрагон», яъни «хоннинг куёви» деган унвонни қўшишга имкон берди. Амир Темурнинг асосий вазифаси парчаланганликни бартараф этиш ва алоҳида майда ер-мулкларни ягона йирик давлатга бирлаштириш бўлди. Бу давлатнинг пойтахти сифатида у Самарқандни танлаб, бу ерда тез орада шаҳарни ҳимоя қилиш деворларини, арк ва саройларни қуришни бошлади. У Сўғдиёна давлатининг қадимги пойтахти (замонавий Афросиёб) харобаларининг ёнида янги Самарқанд шаҳрига асос солди. Амударё ва Сирдарё ўртасидаги ерларни, шунингдек Фарғона ва Шош вилоятини бирлаштириб ва ўзига бўйсундирди.
Амир Темурнинг Ўрта Осиёдаги ҳукмронлиги 35 йил давом этган (1370-1405). У Ҳинд ва Ганг дарёларидан то Сирдарё ва Зарафшонгача, Тян-Шан тизмасидан Босфоргача улкан империяни яратган. Умрининг кўпроқ қисмини у ҳарбий юришларда ўтказган. Улкан давлатни тузиб, Амир Темур мамлакатнинг иқтисодий ва маданий ривожланиши учун замин ва шарт-шароит яратиб берди. Аввалги тарихий даврларнинг кўп асрлик анъаналари янги тарихий тус олган шаклда тикланади. Мовароуннаҳр Яқин ва Ўрта Шарқнинг савдо, иқтисодиёт ва маданият марказига айланиб борган сари Чингизхонинг босқинчилари томонидан ер билан яксон этилган Самарқанд, Кеш, Бухоро, Термиз, Тошкент, Марв ва бошқа қадимий шаҳарлар тикланиб, обод этила бошланди. Масжидлар, мадрасалар, мақбаралар, карвон-саройлар ва ҳаммомларнинг ҳашаматли улуғвор бинолари қурила бошлади. Ҳар бир ғалаба ёки воқеа меъморчиликда ҳам акс эттирилиши одат тусига айланди. Қурилиш фаолиятида Амир Темур маълум сиёсий мақсадларни ҳам кўзлаган эди – у барпо этган улкан иншоотлар унинг беқиёс давлатининг кучини, қудрати ва буюклигини намойиш этиши керак эди.
Ҳазрат Соҳибқирон Амир Темур Ўрта Осиёда мўғўлларнинг қарийб 150 йиллик ҳукмронлигини тугатиб буюк давлат тузган, оламга донғи кетган ва зафарлари тарих зарварақларида битилган жаҳонгир султон.
Юртбошимиз таъкидлаганидек “…буюк боболаримизнинг маънавий олами хусусида фикр юритганда, Соҳибқирон Амир Темур ҳақида алоҳида тўхталишимиз табиийдир. Чунки, тенгсиз азму шижоат, мардлик ва донишмандлик рамзи бўлган бу мумтоз сиймо буюк салтанат барпо этиб, давлатчилик борасида ўзидан ҳам амалий, ҳам назарий мерос қолдирди, илму фан, маданият, бунёдкорлик, дин ва маънавият ривожига кенг йўл очди”.
Амир Темур бобомизнинг чуқур маъноли ҳикматлари инсонни доимо ақл-идрок, адолат ва юксак маънавият асосида яшашга даъват этиши билан эътиборлидир. Зеро, биз улуғ бунёдкор шахс Амир Темур каби мард ва ботир инсонларнинг авлоди, буюк юрт фарзандлари эканлигимиздан фахрланишимиз лозим.
“ТЕМУР ТУЗУКЛАРИ”дан тузуклар
Амр этдимки, кимки бирон саҳрони обод қилса, ёки кориз қурса ёки бирон боғ кўкартирса, ёхуд бирон хароб бўлиб ётган ерни обод қилса, биринчи йили ундан ҳеч нарса олмасинлар, иккинчи йили раият ўз розилиги билан берганини олсинлар, учинчи йили (эса олиқ-солиқ) қонун-қоидасига мувофиқ хирож йиғилсин.
CОҲИБҚИРОН ЎГИТЛАРИ
•	Яхшиларга – яхшилик қилдим, ёмонларни эса ўз ёмонликларига топширдим. Ким менга дўстлик қилган бўлса, дўстлиги қадрини унутмадим ва унга мурувват, эҳсон иззату-икром кўрсатдим.
•	Мусулмонларга диний масалалардан таълим бериб, шариат ақидалари ва ислом дини илмлари: тафсир, ҳадис, фиқҳдан дарс берсинлар деб, ҳар бир шаҳарга олимлар ва мударрислар тайин қилдим.
•	Менда бирон кимсанинг ҳақи бўлса, ҳақини ҳеч вақт унутмадим. Бирон кимса билан танишган бўлсам уни ҳеч вақт назаримдан қолдирмадим.
•	Содиқ ва вафодор дўст улким, ўз дўстидан ранжимайди, дўстининг душманини ўз душмани деб билади. Агар керак бўлса, дўсти учун жонини ҳам аямайди.
•	Ақлли душман, жоҳилу нодон дўстдан яхшироқ.
•	Мен сифатларимнинг энг аввали деб беғаразликни тушундим.
•	Ҳар мамлакатда адолат эшигини очдим,зулму ситам йўлини тўсдим.
•	Куч адолатдадир.
•	Тажрибамда кўрилганким, азми қатъий, тадбиркор, ҳушёр, мард ва шижоатли бир киши мингта тадбирсиз, лоқайд кишидан яхшироқдир.
Р. Султонов
Миллий қадриятлар ва экология
Миллий экологик мерос шундан далолат берадики, халқимиз минг йилликлар давомида яшаш муҳити, яъни ўз заминини асрашга, табиат билан ҳамоҳангликда ҳаёт кечириб, табиатдан оқилона фойдаланиш одатлари уларнинг турмуш тарзида шаклланган. Бир сўз билан айтганда “Экологияни маънавиятдан асло ажратиб бўлмаган”. Серқуёш ўлкамизда ер ва сув асосий умуммиллий бойлик ҳисобланиб, халқ фаровонлигининг асосий манбаи ҳисобланади.
Тошкент ирригация ва мелиорация институти қошидаги Юнусобод академик лицейи ўқувчи-ёшлари билан ўтказилган «Маънавият ва экология» мавзусидаги семинар-тренинг “ЕКОМАКТАВ” экология-ресурс маркази томонидан “Маънавий-экологик қадриятлар ва ёшлар салоҳиятини ошириш” лойиҳаси доирасида ташкил этилди. Ўқувчиларнинг атроф-муҳит муҳофазаси, миллий қадриятларимиз, биохилма-хилликни сақлаш, Орол ва Оролбўйидаги экологик ҳолат, шўрланиш жараёни ва бошқа шу каби саволлар семинар муҳокамасидан ўрин олди.
– Ҳозирги пайтда, ривожланиш ва юзага келган мураккаб экологик вазият – жамиятда мавжуд булган барча чекланган ресурслардан самарали ва масъулиятли фойдаланишга тобора асосланмоқда, – дейди Тошкент давлат иқтисодиёт университети профессори Т.Жумаев. – Шундан келиб чиқиб, бу ҳаётий талабни ҳар биримизнинг, айниқса ўсиб улғайиб келаётган ёш авлоднинг турмуш тарзига ва дунёқарашига айлантириш зарурдир. Барқарор ривожланиш ғоясига ўзбек ҳалқининг анъана, руҳи ва қадриятлари, асрлар давомида таркиб топган табиатдан фойдаланиш амалиёти ва муҳофаза чоралари, жуда мос келади ва уларга ҳамоҳангдир (сув ва ерга нисбатан тежамкорлик, ҳалқ селекцияси, табиатни асраш, хилма-хил экинларни етиштириш, бир парча ерни ҳам авайлаб асраш, тупроқдаги моддаларни сақлаб туриш ва ҳоказо). Эндиликда экология муаммоларни ечиш зарурияти кун тартибига қўйилган бир шароитда бундай кўплаб ибратли урф-одатлар ва тажрибалардан муваффақиятли фойдаланиш мумкин.
Маънавий-экологик қадриятлар мавзусидаги тренинг ёшларнинг экологик маънавиятини ошириш, салоҳиятини янада ривожлантириш масалалари “Табиатни -асрайлик ёшлар” рукни остида бўлиб ўтди. Хусусан, ёшларимизга Наврўз байрамининг аҳамияти нечоғли буюк эканлиги тўғрисида маълумот берилди. Бинобарин,  Наврўз олам том маънода ўзининг руҳи ва ғоялари билан инсоннинг доимо она ер ва табиат билан ҳамнафас бўлиб яшаши, ҳар қайси одамнинг қалбида, унинг дини ва миллатидан қатъий назар, яшамоқ ва яратмоқ интилишларини уйғотади. Дарҳақиқат, бундан минг йиллар аввал, кўҳна “Авесто” яратилган замонларда ҳам бизнинг аждодларимиз баҳор кунларида қишлоқ, дашту далаларда табиат билан тиллашиб, Наврўз нашидасини сурганлар, қўш ҳайдаб, далага дон сочиб, тинчлик-омонлик тилаб, янги орзу-ниятлар билан яшаганлар.
“Боғ яратиш миллий-экологик қадриятимиздир” рукнида эса семинар  иштирокчиларидан бири Тошкент вилояти, Паркент туманидаги “CHAROS” фермер хўжалиги раҳбари Абдурашид Қурбонов эса семинар иштирокчилари бўлган Юнусобод академик лицейи ўқувчи-ёшларига кўчат экиш санъатидан амалий машғулот ташкил этиб берди. Фермернинг бундай амалиёти эса ўқувчиларнинг кўчат экиш каби эзгу фаолиятни амалга оширишда зарур кўникмаларга эга бўлиш имконини берди.
Ёшларнинг маънавий-экологик тафаккурини шакллантиришга қаратилган таълим-тарбия жараёнида маънавият ва миллий ғурур туйғуларини сингдириш ўта муҳим вазифа ҳисобланади.
Зеро, мамлакатимизда олиб борилаётган ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш жараёнларига ёшларни жалб этиш орқали уларда фаоллик ва шахсий ташаббускорлик, бунёдкорлик сифатларини юзага чиқариш – ҳар биримизнинг ҳам қонуний ҳам маънавий бурчимиздир.
Мазкур лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат Фонди давлат грантига биноан амалга оширилмоқда. Лойиҳадан кўзланган асосий мақсад атроф-муҳит муҳофазаси, табиат неъматларидан оқилона фойдаланишга оид ҳалқмизнинг бой маънавий-экологик қадриятларини ўрганиш, ёритиш, тарғиб қилиш ва шууримизга сингдиришдир. Шу билан бир қаторда талаба-ёшлар ўртасида “Маънавий экологик қадриятлар” мавзусида ижодий танловнинг мазмун-моҳияти ўқувчиларга очиб берилди.  Марказ Тошкент шаҳридаги бир қатор таълим муассасаларида семинар-тренингларни ўтказиш кўзда тутилган.   “CHINOR ENK” экологик-нашриёт компанияси муассислигида нашр этилаётган «MTT – Maktabdan tashqari ta’lim» журнали ва унинг сайти лойиҳанинг ахборот кўмагини амалга оширмоқда.
Р. Султонов
Ибратли экотадбир
Тадбирдан кўзланган мақсад мамлакатимизда олиб борилаётган ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш жараёнларига ёшларни жалб этишдир.
Тошкент вилояти, Паркент тумани «Charos» фермер хўжалиги раҳбари Абдурашид Қурбонов мазкур тадбир учун ўзи етишган мевали кўчатларни тақдим этар экан – Кўчат экиш ва боғ яратиш халқимизнинг энг азалий экологик қадриятларидан биридир, қисқача айтганда табиат ва маънавият хазинасидир. Бунда ота-боболаримиз неча-неча асрлар давомида тер тўкиб, меҳнат қилиб иш тажрибаларини авлоддан-авлодга қолдириб келганлар. Бу экологик анъанани мамлакатизмда давом эттириш учун барча шароитлар мавжуддир. Нафақат ўғил-қизларимиздан, балки барчамиздан эса бу жараёнда фақат меҳнатсеварлик, жонкуярлик ва фидойиллик зарурдир, дея таъкидлаб ўтди.
Дарҳақиқат, халқимизнинг асрлар натижасида табиатга, ерга, сувга бўлган муносабати маънавий-экологик қадриятларда ўз аксини топган ва экологик маданият асоси ҳисобланади. Шуни эътиборга олиб, миллий қадриятларни тиклаш, ҳозирги мураккаб ижтимоий-экологик вазиятда янгича ёндашувлар уйғунлиги ва мутаносиблигини ҳамда бардавомлигини таъминлаш жуда муҳимдир. Биринчидан, соғлом табиий-ижтимоий муҳит юксак маънавият, аҳлоқлилик маданият қадриятлари устуворлиги негизида барпо этилиши; иккинчидан, яратувчанлик, бунёдкорлик, масъулият, бағрикенглик, ташаббускорлик, омилкорлик, тадбиркорлик, даҳлдорлик, фидойиллик, тежамкорлик фазилатларини ўзида ривожлантириш; учинчидан, миллий, замонавий қадриятларга эга бўлган тақдирдагина ижтимоий-экологик муаммоларни олдини олиш, ечимини топиш зарурлигидир.
Зеро, серқуёш Ўзбекистонимизда сув билан қуёш нури қўшилиб тупроқдан олтин унади, кўз иғамас яшил пайкаллар, бепоён ва жилваланиб турувчи боғ-роғлар пайдо бўлади. Даструхонингни тўкин-сочин, уйингни чароғон, дилингни нурафшон қилади. Бунга фақат барчамизнинг қалбимизда Она замин Ватанга, табиатга меҳр-муҳаббат ҳиссиётини жо қилишимиз зарурдир.
Шу ўринда Наргиза Раҳмонованинг қуйидаги “Табиат” ҳақидаги шеърини келтирамиз:
Табиатни асрайлик,
Маконимиз удир бизнинг.
Бирга ҳашар қилайлик,
Обод юртни қурайлик.
Боғу-роғлар қилайлик,
Оролимизни асрайлик.
Ўзлигимизни англайлик,
Тупроғимиз асрайлик.
Баҳор келса жонланар,
Бизнинг Она-табиат.
Яшил олам товланар,
Сувимизни асрайлик.
Табиатни асрайлик,
Ундан бебаҳра қолмайлик.
Келажак авлод учун,
Ғуруримиз сақлайлик.
Шундай экан юртдошлар,
Биргалашиб – келишиб.
Табиатга бефарқ бўлмайлик,
Буюк заминни  асрайлик.
Мазкур тадбир Тошкент шаҳар “ЕКОМАКТАВ” экология-ресурс маркази томонидан “Маънавий-экологик қадриятлар ва ёшлар салоҳиятини ошириш” лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат Фонди давлат грантига биноан амалга оширилмоқда.
Р. Султонов
Биологик хилма-хиллик – ҳаёт мезонидир
ХХI асрга келиб Ер шарида юзага келган ҳолат – Ердаги биологик хилма-хилликнинг кескин равишда камайиб боришидан далолат бермоқда. Бунинг натижасида, Биохилма-хилликни сақлаш – умумбашарий экологик муаммолардан бирига айланди.
Биохилма-хиллик нима?
Биохилма-хиллик – бу Ердаги турли туман ҳаётнинг хилма-хиллигидир.
Биохилма-хиллик деганда кўз олдимизга ўсимликлар, ҳайвонлар ва микроорганизмларнинг бой хилма-хил турфа олами келади. Биохилма-хиллик ўз ичига қуйидагиларни олади.
1. Генетик хилма хиллик;
2. Турлар хилма-хиллиги;
3. Экотизимларнинг хилма-хиллиги.
Генетик хилма-хиллик – Ер сайёрасидаги тарқалган организмларнинг генетик ахборот ҳажмини ўз ичига олади.
Турлар хилма-хиллиги – Ер сайёрасидаги тирик организм турларнинг турли-туманлигини ўз ичига олади.
Экотизимларнинг хилма-хиллиги – биосферадаги яшаш(ҳаёт) муҳитлари ва  биотик жамоаларни турли хил туманлигини, кечаётган экологик жараёнлар хилма-хиллигини ўз ичига олади.
Олимларнинг фикрича, Ердаги таксономик жиҳатдан аниқланган турларнинг сони 13 миллионга яқиндир. Ҳозирги пайтгача, Ер юзида 1,75 миллион турлар аниқланган бўлиб, улардан 750000 – ҳашаротлар, 41000 – умуртқали ҳайвонлар, 250000 – ўсимликлар ташкил этади. Қолган турлар – мураккаб таркибдаги умуртқасиз ҳайвонлар, сув ўтлари, микроорганизмлар ва бошқа организмлардан иборат.
Ҳозирги кунда биз кўраётган биохилма-хиллик Ердаги ташқи ва ички табиий жараёнлар натижасида юз миллион йиллар давомида кечган мураккаб эволюция жараёнининг натижаси ва ҳосиласидир.
Сўнгги йилларда табиатда антропоген (шунингдек, техноген) таъсирнинг зўрайганлиги, экологик ўзгаришларнинг содир бўлаётгани ҳамда ўрмонлар (айниқса, нам тропик ўрмонлар) эгаллаган ҳудудларнинг ўрмонларнинг кесилиши натижасида қисқариши натижасида биохилма-хилликка путур етди, кўплаб ўсимлик ва ҳайвонот турлари бутунлай йўқолди ёки уларнинг сони кескин камайди.
Биохилма-хиллик бу сайёрамизнинг ҳаёт ресурсларини сақлаб қолиш демакдир.
БМТ маълумотларига биноан, Ер юзи аҳолиси тез кўпайиб бораётган бир пайтда, ҳайвонот дунёси 3/1 қисмга камайиб бормоқда.
Хусусан, 21 фоиз сут эмизувчилар, 30 фоиз судралиб юрувчилар, 12 фоиз қушлар, 17 фоиз акулалар ҳамда 27 фоиз кораллар Ер юзидан батамом йўқолиб кетиши мумкин. Айниқса, Европада индустриал ривожланиш туфайли қишлоқ хўжалиги ҳудудларидаги қушлар сони 40 фоизга, иқлим ўзгариши туфайли денгиз қушлари сони эса 44 фоизга камайган.
Бу маълумотларга қараганда биохилма-хиллик мисли қўрилмаган даражада камайиб бормоқда, ўсимлик ва ҳайвонот турларининг йўқолиш суръати ниҳоятда юқоридир.
Бунинг сабаблари сифатида – Атроф табиий муҳит ҳолатининг ёмонлашуви, Амазония ўрмонларининг йўқ бўлиб бориши ва қисқариши, кўллардаги чучук сув ҳажмининг камайиши, организмларнинг табиий яшаш (ҳаёт) муҳитининг йўқолиши, маржон рифлари экотизимининг бузилиши кўрсатилмоқда.
Катта экологик хавф туғдираётган сабаблардан бири – глобал иқлим ўзгариши ҳисобланмоқда. Иқлим ўзгариши кўпгина экотизимлардаги турларнинг хилма-хиллигига таъсир этмай қолмайди. Балиқларнинг овланиши (тахминан йилига – 100 млн.т.), ўрмонларнинг муттасил равишда кесилиши ва турли хил ўсимлик, ҳайвон турларининг қирилиб бориш тезлиги турларнинг такрор кўпайиши ва сонини, яъни популяцияни тиклаш қувватидан юқоридир. Бу ҳолат эса охир оқибатга турларнинг умуман йўқ бўлиб кетиш хавфини уйғотади. Антропоген таъсир натижасида рўй бераётган “ўрмонсизланиш” жараёни туфайли фақатгина 1990 йилдан 1995 йилга қадар Ер юзасидан 65 млн. гектар (га) ўрмон батамом йўқ бўлди.
БМТнинг Атроф муҳит бўйича ихтисослашган ташкилоти ЮНЕП маълумотларига қараганда 1995-2005 йиллар мобайнида ўрмонлар майдони йилига 13 млн. га камайиб борган. Мутахассисларнинг ҳисобига кўра, ҳозирги пайтда ҳар йили 11,1 млн.га тропик ўрмон кесилиб юборилмоқда (ҳар бир минутда 21 га).
Айниқса, нам тропик ўрмонлар – мураккаб табиат мажмуаси бўлиб, миллионлаб ўсимлик ва ҳайвон турларининг яшаш муҳити ва макони ҳисобланади.  Ер иқлими айнан шу ўрмонларга боғлиқ бўлиб, уларнинг муттасил равишда кесилиб юборилиши атмосферадаги карбонат ангидрид – СО2 миқдорининг кўпайишига олиб келади ва “иссиқхона эффектини” вужудга келтиради. Сув ва углероднинг айланма ҳаракатида – ўрмонлар ўта муҳим ўрин тутади.
Ўрмонлар – экологик тизим инфраструктурасининг асосий элементи бўлиб одамлар ҳаёт ва фаолиятларининг шарт-шароитини белгилайди. Ўрмон товарлари ва хизматларига 1 миллиарддан ортиқ  кишиларнинг фаровонлиги боғлиқдир. Ўрмонлар бетакрор экологик хизматларни қўрсатувчи табиий тизим бўлиб қуруқликда яшайдиган 80 фоиз биологик турларнинг яшаш макони, муҳити ҳисобланади. Бу эса ўз навбатида флора ва фауна билан боғлиқ бўлган қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳаларнинг барқарорлигини таъминлайди. Ҳозирги даврда кузатилаётган ўрмонларнинг юқори суръатларда кесилиши ва деградациясининг асосий сабаби -  ёғоч маҳсулотига бўлган юқори талаб ҳамда ўрмон майдонларини деҳқончилик, чорвачилик эҳтиёжлари учун  фойдаланиш туфайлидир. Ўрмонларга қирон келтирилаётган антропоген омиллардан яна бири бўлиб – ўрмон ёнғинлари ҳам ҳисобланади. Ёнғинлар ўрмоннинг табиий-экологик имкониятларига ниҳоят даражада ҳалокатли таъсир кўрсатиб ўз навбатида ўрмон экотизимини йўқ қилади. Бу офат туфайли атмосферага катта миқдорда кимёвий бирикмалар, айниқса углерод чиқарилади, тупроқнинг органик қисми ҳамда сувга катта зиён етказади.
Ўрмонлар – ўзаро алоқадор ва чамбарчас боғланган табиат компонетларнинг мураккаб табиий экологик тизими ҳисобланади. Мазкур табиат тизими ўзининг динамик мувозатлилиги, барқарорлиги, янгиланиш ва қайта тиклашнинг юқори қобилиялилиги, энергия ва модданинг алоҳида мутаносиб нисбати, кечаётган табиий жараёнларнинг турғунлиги ва географик боғлиқлиги билан тавсифланади.
Биохилма-хиллик туфайли юзага келаётган маҳсулотлар ва хизматлар кўламини тасаввур қилиш қийин. Турларнинг маълум тури ўта ҳаётий муҳимдир. Жумладан, инсонлар 7000га яқин ўсимликларни озиқ-овқат учун ишлатадилар, 90 фоиз жаҳон озиқ-овқат маҳсулоти 20 тур ҳисобига яратилади, шулардан 3 тури (буғдой, маккажўхори, шоли) озиқ-овқатга бўлган жаҳон аҳолиси эҳтиёжининг ярмисини қоплайди. Биологик ресурслар саноат ва тиббиёт учун муҳим хом-ашё манбаси ҳам ҳисобланади.
Охирги пайтда, инсоният ёввоий ўсимлик ва ҳайвон турларининг муҳим аҳамиятини англаб етди. Ёввоий турлар табиий экотизимларнинг узвий қисми бўлган  ҳамда маълум ҳудудда тарихан таркиб топган тирик организмларнинг мажуаси – биотанинг узвий компоненти ҳисобланади. Табиий биота қишлоқ хўжалиги, саноат ёки тиббиёт учун табиий ресурс манбаси бўлиб дам олиш, ҳордиқ чиқариш каби рекреация, эстетик, илмий эҳтиёжларни қондириш ҳамда экобизнесни юритиш, ривожлантириш учун кенг имкониятлар яратади.
Географик зоналлик қонуниятига биноан биохилма-хиллик географик зоналар бўйича тақсимланган бўлиб, қутблардан экваторга томон  организмларнинг хилма-хиллиги кўпайиб боради. Масалан, нам тропик ўрмонлардаги чучук сув ҳашаротлари сони мўътадил ўрмонлардаги чучук сув ҳашаротлари сонидан 3-6 баробар кўпдир. Лотин Америкасидаги нам тропик ўрмонлардаги 1 га майдонда 40-100 турдаги дарахт турлари учрайди. Ваҳоланки, Шимолий Американинг шарқий қисмида эса 1 га майдонда 10-30 дарахт турлари учрайди. Умуман олганда, Лотин Америкасида Ер шаридаги ўсимлик ва ҳайвон турларининг 40 фоизи жойлашган.
Биохилма-хилликнинг қуруқликдаги бундай қонунияти сув (денгиз) муҳитига ҳам хосдир. Масалан, Арктика сувларидаги асцидиялар тури атиги 100дан сал ортиқроқ бўлиб, уларнинг тропик сувлардаги тури эса 600дан ортиқдир.  Вертикал зоналар бўйича эса баландлик ошган сари организмларнинг хилма-хиллиги ва сони камайиб боради.  Бундай  ҳолат денгиз, океанларда чуқурлик ошган сари организм турларининг  хилма-хиллиги ҳамда турларнинг сони ҳам камайиб боради.
1992 йил Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказилган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг “Атроф-муҳит ва ривожланиш” бўйича Халқаро анжуманида “Биологик хилма-хиллик тўғрисида Конвенция” қабул қилинган.
Биохилма-хиллик тўғрисида Конвенциянинг мақсади – сайёрамизда биохилма-хилликни сақлаш, унинг таркибий қисмларидан ва генетик ресурсларидан барқарор, адолатли ва тенг фойдаланишдир.
Ўзбекистонда биохилма-хилликни сақлашда қонун муҳофазаси остида олинган табиий ҳудудлар алоҳида муҳим ўрин тутади.
2004 йил 3 декабрда “Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни қабул қилинган.  Мазкур Қонуннинг вазифаси – типик, ноёб, қимматли табиий объектлар ва мажмуаларни, ўсимликлар ва ҳайвонларнинг ирсий фондини сақлаб қолиш, инсон фаолиятининг табиатга салбий таъсир кўрсатиши олдини олиш, табиий жараёнларни ўрганиш, атроф табиий муҳит мониторингини олиб бориш, экологик маърифат ва тарбияни такомиллаштиришдан иборатдир.
1998 йил 1 апрелда Ўзбекистон Республикаси мазкур Конвенцияга қўшилган бўлиб бу борада ҳукуматимиз томонидан Биологик хилма-хилликни сақлаш Миллий стратегияси ва ҳаракат режаси ишлаб чиқилган бўлиб, Конвенциянинг муҳим тамойиллари Ўзбекистон Республикасининг “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги (26.12.1997й.), “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги (26.12.1997й.) ҳамда бошқа қонунларида ўз аксини топган.
Айтиб ўтиш лозимки, Ўзбекистондаги флора ва фауна таркиби, яъни биохилма-хиллиги – 27000 ўсимлик ва ҳайвонот турлари дунёсидан таркиб топган. Ўзбекистон фаунаси – яъни ҳайвонлар олами ўз ичига – 97 тур сутэмизутувчиларни, 424 тур қушларни, 58 тур ҳашаротларни, 83 тур балиқларни олади. Ўзбекистон флораси – ўсимликлар олами эса 4100дан ортиқ ўсимликларни ўз ичига олади.
Олимлар фикрича, Табиат – бу узун чамбарчас занжирдир, бинобарин ҳар бир ўсимлик ва ҳайвонот турининг йўқолиши Ер сайёраси экотизимини – Биосферани хавф остига қўяди. Ўз навбатида биохилма-хиллик – Биосферадаги модда ва энергия алмашувида кечаётган биогеокимёвий циклларнинг барқарорлигини таъминлашда асосий омил ҳисобланиб, Ердаги ҳаётнинг асосидир. Табиий экотизимлар хилма-хиллиги ўз навбатида ўсимлик ва ҳайвон турларининг турли-туманлигини таъминлайди ҳамда тупроқ сифатини яхшилайди, сув ва ҳавони тозалайди. Ҳар бир тур эса тегишли экотизимнинг зарур узвий элементи ҳисобланади.
Хулоса ўрнида шуни айтиш жоизки, биохилма-хиллик – ҳаёт мезонидир, уни сақлаб қолиш, такрор кўпайтириш ва тиклаш бизнинг умумий манфаатимиздир. Бу жараёнда ёшларимизнинг атроф табиий муҳит мухофазаси йўналишдаги яратувчанлик, бунёдкорлик сифатларини намоён этиш ҳамда даҳлдорлик ҳиссиётини уйғотиш айниқса ҳозирги куннинг муҳим вазифасидир.
Султонов Рўзимуҳаммад
“ЕКОМАКТАВ” экология-ресурс маркази ижрочи директори
Мазкур мақола Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат Фонди кўмагида амалга оширилаётган “Маънавий-экологик қадриятлар ва ёшлар салоҳиятини ошириш” лойиҳаси доирасида тайёрланди.
«Маънавий-экологик қадриятлар» мавзусида мақолалар танлови
ҲУРМАТЛИ  ЁШЛАР!
Атроф-муҳит муҳофазаси, табиатдан оқилона фойдаланиш ва табиий ресурсларни тежамкорлигига оид умумбашарий ва халқимизнинг бой маънавий-экологик қадриятларини ўрганиш ва тарғиб қилиш, ёшлар шуурига сингдириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат Фонди кўмагида амалга оширилаётган “Маънавий-экологик қадриятлар ва ёшларнинг салоҳиятини ошириш” лойиҳа доирасида Тошкент шаҳар “ЕКОМАКТАВ” экология-ресурс маркази
“МАЪНАВИЙ-ЭКОЛОГИК ҚАДРИЯТЛАР”
мавзусида мақолаларни қабул қилади.
Мақолалар 2012 йилнинг  15 апрелгача қабул қилинади.
Мавзуга оид мақолалар  алоҳида тўплам сифатида нашр этилади.
Мақолалар(тезис) ҳажми 5 бетдан ошмаслиги ҳамда муаллиф исми шарифи, алоқа манзили кўрсатилиши лозим. Мақолалар ўзбек ва рус тилларида қабул қилинади.
Мақолалар мавзуга оид бўлиши лозим.
Мақолани электрон вариантини қўйидаги электрон манзилга юборишингиз мумкин: eko-manaviat@mail.ru
Маълумот учун телефон: (+99893) 5058819
Лойиҳанинг ахборот кўмаги “МТТ–Maktabdan tashqari ta’lim” журнали
«Маънавий-экологик қадриятлар» танлови
ҲУРМАТЛИ  ЁШЛАР!
Атроф-муҳит муҳофазаси, табиатдан оқилона фойдаланиш ва табиий ресурсларни тежамкорлигига оид халқимизнинг бой маънавий-экологик қадриятларини ўрганиш, ёритиш, тарғибот қилиш ва шууримизга сингдириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат Фонди кўмагида амалга оширилаётган “Маънавий-экологик қадриятлар ва ёшларнинг салоҳиятини ошириш” лойиҳаси доирасида Тошкент шаҳар “ЕКОМАКТАВ” экология-ресурс маркази
“МАЪНАВИЙ-ЭКОЛОГИК ҚАДРИЯТЛАР”
мавзусида ёшларнинг ижодий ишлар танловини эълон қилади.
Ёшлар танловга бой миллий маънавий-экологик қадриятларни ёритувчи қуйидаги ижодий ишларни тақдим этишлари мумкин:
• шеърлар;
• расмлар ва фотосуратлар;
• электрон видеороликлар.
Танлов 2012 йил 15 апрелгача давом этади.
Танлов ғолиблари совғалар билан тақдирланади.
Танловга тақдим этилган ижодий ишлар 2012 йил май-июн ойида Тошкент шаҳрида ўтказиладиган «Маънавият, экология ва ёшлар” анжуманида намойиш этилади.
Ижодий ишларда муаллиф исми шарифи, алоқа манзили кўрсатилиши лозим.
Ижодий ишларни қуйидаги манзилга юборишингиз мумкин: Тошкент ш., Cўгаллий ота кўчаси, 5  (“Олмазор” метроси).
Электрон манзил: eko-manaviat@mail.ru
Маълумот учун телефон: (+99893) 5058819
Лойиҳанинг ахборот кўмаги “МТТ–Maktabdan tashqari ta’lim” журнали
ДИҚҚАТ ТАНЛОВ!
ҲУРМАТЛИ ЎҚУВЧИЛАР!
21 март -“НАВРЎЗ” умумхалқ байрами муносабати билан Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари Миллий ассоцияцияси кўмагида амалга оширилаётган “Болаларнинг атроф муҳитга бўлган ижодий салоҳиятини оширишга кўмаклашиш” лойиҳаси доирасида ўқувчи-ёшларнинг атроф табиий муҳит муҳофазаси, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва табиатга бўлган ижодий салоҳиятини ошириш мақсадида Тошкент шаҳар “ЕКОМАКТАВ” экология-ресурс маркази ва «СHINOR ENK»экологик нашриёт компанияси
“МАФТУНКОР ВА САҲОВАТЛИ ОНА ЮРТИМ”
мавзусида ўқувчи-ёшларнинг фоторасмлар танловини эълон қилади.
Фотосуратлар қуйидаги мавзуларни ижодий тарзда ёритиши мумкин:
•    Атроф табиий муҳит манзараси;
•    Табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва тежаш;
•    Табиатдан фойдаланишга оид миллий маънавий-экологик қадриятлар;
•    Биологик хилма-хиллик;
•    Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича яратувчанлик ва бунёдкорлик ишлари.
Танловга фотосуратлар 2012 йилнинг 1 апрелигача қабул қилинади.
Танловга юбориладиган фотосуратлар 20х30, 20х25 ўлчамда бўлиши лозим. Иштирокчи танловга фақат битта фотосураттақдим этиши мумкин.
Танловда 16 ёшгача бўлган ўғил-қизлар иштирок этиши мумкин. Танловга юборилган фотосуратларда муаллиф исми, шарифи, алоқа манзили кўрсатилиши лозим.
Танлов ғолиблари совғалар билан тақдирланади.
Фотосуратлар қуйидаги манзилда қабул қилинади:
Тошкент шаҳар, Сўгаллий ота кўчаси 5 уй. “Олмазор” метроси.
Маълумот учун тел.:5058819.
Лойиҳанинг ахборот кўмаги “МТТ-Maktabdan tashqari ta’lim” журнали
Ўзбекистонда экобизнес мактаби очилди
2012 йил 1 феврал куни Ўзбекистон экологик ҳаракатида Тошкент шаҳар “ЕКОМАКТАВ” экология-ресурс марказининг “Ёшлар учун экобизнес мактаби”нинг очилиш маросими ўтказилди. Талаба-ёшлар учун мўлжалланган мазкур мактаб ёшларимизга экобизнес бўйича сабоқлар бериш, уларни бизнесга соҳасига жалб этиш, салоҳиятни ошириш, билим ҳамда кўникмаларни беришни мақсад қилган. ЕКОМАКТАВнинг бу лойиҳаси Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси “Ижтимоий ривожланиш-2011” дастури томонидан қўллаб-қувватланган бўлиб, Ўзбекистон экологик ҳаракати “Ёшлар қаноти” ҳамда “Chinor ENK” экологик нашриёт компанияси билан бевосита ҳамкорликда амалга оширилмоқда.
Мактабнинг очилиш маросида Ўзбекистон экологик ҳаракати “Ёшлар қаноти” фаоллари,  олий таьлим муассасаларининг талабалари, профессор-ўқитувчилари, бизнес вакиллари ҳамда ОАВ  вакиллари иштирок этдилар. Экобизнес мактабига Экологик ҳаракатнинг “Ёшлар қаноти” фаоллари ҳамда Тошкент шаҳрида таҳсил олаётган 40 нафар талаба-ёшлар жалб этилган.
Тадбирни Ўзбекистон экологик ҳаракати худудий бўлинмалар ва ҳаракат фаоллари билан ишлаш гуруҳ раҳбари Ш.Азизов ва  Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси масъул ходими Ирина Цой ўзларининг кириш сўзлари билан очиб бердилар.
“Ёшлар учун экобизнес мактаби”  мақсад ва вазифалари тўғрисида лойиҳа координатори Р. Султонов, “Экология иқтисодиёти”  мавзусида Тошкент давлат иқтисодиёт университети профессори Т.Жумаев, “Биотехнология” мавзусида Ўзбекистон Миллий университети профессори Л.Кучкарова,  яшил технологиялар мавзусида “Chinor ENK” экологик нашриёт компанияси бош директори М.Носиров, саноат чиқиндиларини қайта ишлаш хусусида Тошкент давлат техника университети доценти М.Мусаев, ёшларнинг экологик таълими хусусида “Экология хабарномаси”  журнали бош муҳаррир ўринбосари Н.Шивалдова ҳамда Тошкент кимё-технология институти доценти Ҳ.Пўлатовлар сўзга чиқдилар.
Мазкур тадбирда бизнес вакиллари ҳам иштирок этдилар. Хусусан, Тошкент вилояти, Паркент тумани, “Charos” фермер хўжалиги раҳбари А.Қурбонов ҳамда “Cotton Road” қўшма корхонаси бош менежери ўринбосари Т. Аҳмадалиев сўзга чиқиб, табиат ресурсларидан оқилона фойдаланишда маънавиятнинг ҳал қилувчи ўрни ҳамда экологик тоза  маҳсулотларни етиштириш соғлом авлодни камол топтиришнинг замини эканлигини алоҳида таъкидладилар.
Экобизнес деганда, авваломбор кўз ўнгимизда кичик бизнес  ва ишлаб чиқаришни экологик жиҳатдан юритиш, яъни атроф-муҳитга зарар етказмайдиган экологик ишлаб чиқариш, табиий ва энергия ресурсларидан самарали, тежамкорлик билан фойдаланиш, чиқиндисиз ёпиқ циклли ишлаб чиқариш, чиқиндиларни қайта ишлаш, ўсимлик ва ҳайвонот турларини кўпайтириш ҳамда қайта тиклаш, табиат ресурсларини тиклашга қаратилган ва у билан боғлиқ бўлган ишлаб чиқариш ва тадбиркорлик соҳаси гавдаланади. Бир сўз билан айтганда – “яшил” технология, “яшил” иқтисодиёт.
Ҳозирги пайтда ривожланиш жамиятда мавжуд бўлган барча чекланган ресурслардан – табиат, инсон ва иқтисодий ресурслардан самарали ва масъулиятли фойдаланишга тобора асосланмоқда. Экологиялаштириш жараёнини – иқтисодиёт, жамият, таълим ва бошқа соҳаларга изчиллик ва узлуксиз равишда татбиқ этиш ҳозирги ривожланишнинг муҳим талаби ва заруриятига айланиб бормоқда.
“Ёшлар учун экобизнес мактаби”ни ташкил этишдан мақсад нима?
Биринчидан, Юртбошимизнинг “Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари” асарида қатъий тежамкорлик тизимини жорий қилиш, энергия истеъмолини камайтириш ва энергия тежашнинг самарали тизимини жорий этиш чораларини амалга ошириш, мавжуд ресурслардан  тежамкорлик билан фойдаланиш  лозимлиги.
Иккинчидан, Республикамизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга, бу фаолиятга ёшларни жалб этишга кенг имкониятлар берилаётганлиги.
Учинчидан, ёшларни экобизнесга кенг жалб этиш, экологик қоида, тамойилларни кундалик ҳаётимизга, амалий фаолиятизга  татбиқ этиш.
“Ёшлар учун экобизнес мактаби” доирасида ёшлар учун бир қатор тадбирлар ташкил этилади.
1. Экология ва бизнес соҳасига оид 4та семинар-тренинг ўтказиш;
2. Экобизнес объектларга ўқув-амалий саёҳат уюштириш;
3. Экобизнесга оид мақолаларни  қабул қилиш;
4. Экобизнесга оид ижтимоий электрон роликлар танловини ўтказиш;
5. “Экобизнес ва ёшлар” анжуманини ўтказиш.
Ёшларни бизнесга жалб этиш орқали уларда табиатни муҳофаза қилиш, унинг ресурсларидан оқилона фойдаланиш, фаоллик ва шахсий ташаббускорлик, бунёдкорликни юзага чиқариш муҳим аҳамият касб этмоқда. Талаба-ёшлар эртанги кунда бошқариш, ишлаб чиқариш, кичик ва ўрта бизнес, фермерлик ёки хусусий тадбиркорликни юритиш билан боғлиқ бўлган ижтимоий-иқтисодий жараёнга жалб этилади. Бу жараёнда, ёшлар муҳим бошқарув ва технологик қарорларни чиқариш, масъулиятли вазифаларни белгилаш, масала ечимларини топишда фойда олиш ва фаровонликни таъминлаш билан бир қаторда, авваломбор экологик нуқтаи назар билан ёндашиш заруриятини англаб олишлари муҳимдир.
Табиат ва энергия ресурсларидан тежамкорлик билан фойдаланиш ҳар биримизнинг ҳам қонуний ҳам маънавий бурчимиз бўлиб, уларни турмуш тарзимиз ва дунёқарашимизга, кундалик зарурият ва ҳаётий эҳтиёжимизга айлантириш зарурдир.
Экобизнес молиявий даромад топиш билан бир қаторда атроф-муҳитни муҳофаза этиш, табиатга зарар етказмаслик, экологик хавф-хатарларни олдини олиш, ресурслардан оқилона фойдаланиш каби тамойилларни бевосита кундалик ҳаётга татбиқ этиш, экологик маданиятнинг қарор топиши ва пировард натижада келажак авлодлар учун хавфсиз барқарор келажакни таъминлашга замин яратади.
Р.Султонов
Экология ва бизнес – табиат билан ҳамнафас ва уйғунликда
Юртбошимизнинг “Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари” асарида қатъий тежамкорлик тизимини жорий қилиш, энергия истеъмолини камайтириш ва энергия тежашнинг самарали тизимини жорий этиш чораларини амалга ошириш, мавжуд ресурслардан  тежамкорлик билан фойдаланиш  лозимлиги алоҳида қайд этилган. Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга ва имкониятлар яратишга катта эътибор берилаётган пайтда, жамият ва ҳар бир инсон ўзининг хўжалик, кундалик фаолиятида тежамкорликка амал қилиш, тежамкорлик сифатларини шакллантириш ва сингдиришни ўзининг кўникмасига, заруратига ҳамда ҳаётий эҳтиёжларига айлантиришни ҳаёт ва замонни ўзи тақозо этмоқда.Экологик бизнес нима? Авваломбор кўз ўнгимизда бизнесни, ишлаб чиқаришни экологик жиҳатдан юритиш, яъни атроф табиий муҳитга минимал даражада зарар етказмайдиган экологик ишлаб чиқариш, табиий ва энергия ресурсларидан самарали, тежамкорлик билан фойдаланиш, чиқиндисиз ёпиқ циклли ишлаб чиқариш, чиқиндиларни қайта ишлаш, ўсимлик ва ҳайвонот турларини кўпайтириш ҳамда қайта тиклаш, табиат ресурсларини тиклашга қаратилган ва у билан боғлиқ бўлган ишлаб чиқариш ва тадбиркорлик соҳаси гавдаланади.
Биз, экологик бизнесда қуйидаги бир қатор йўналишларни ажратдик.
• Табиий ресурслардан ва энергиядан самарали фойдаланиш, уларни тежаш йўллари;
• Экологик тоза, чиқиндисиз ва кам чиқитли хўжалик фаолиятини юритиш;
• Маҳсулотларни(чиқиндиларни) қайта ишлаш;
• Тежамкор технологияларни қўллаш;
• Табиатдан фойдаланиш ва табиат капиталини бойитишга  оид новаторлик, инновацион ғоялар, ишланмалар, тадқиқотлар;
• Биотехнология;
• Экологик транспорт;
• Экологик архитектура;
• Экотуризм;
• Муқобил экологик тоза энергия манбалардан (қуёш, шамол, биогаз ва бошқ.) фойдаланиш;
• Экоменежмент ва экомаркетинг;
• Ўсимлик, ҳайвонот турларини кўпайтириш ва қайта тиклаш фаолияти;
• Табиий, экологик тоза (саноат, қишлоқ хўжалиги) маҳсулотларни ишлаб чиқариш;
• Ландшафт ёки экодизайн;
• Экологик хизматларни амалга ошириш ва ҳок.
Мисол тариқасида экобизнес юритишнинг қуйидаги соҳаларини қўрсатиш мумкин. Хусусан, полиэтилен ва консерва идишларида экин етиштириш. Ушбу ғоя сув ва суғорма деҳқончилик ерлари кам ҳудудлар, жумладан Марказий Осиё шароити учун ҳам қўл келади. Шу билан бирга, мамлакатимиз аграр сектори янада ривожланишида муҳим аҳамият касб этади. Мазкур бизнес-ғоя ўзининг оригиналлиги билан ажралиб туради. Биринчидан, яроқсиз, чиқиндига айланган полиэтилен ва консерва идишларида маҳсулот етиштириш йўлида фойдаланиш орқали атроф-муҳитни чиқиндилардан тозалаш имкони, иккинчидан, ҳеч қандай экин майдони талаб этилмасдан ҳар қандай жойда, ҳатто кўп қаватли турар уйларда ҳам йилнинг тўрт мавсумида экин етиштириш мумкинлиги, учинчидан, кам маблағ сарфлаш, сув, минерал ўғитлар тежаш имконини яратади. Бу бизнес турини оилавий бизнес сифатида ҳам юритиш мумкин. Масалан, полиэтилен идишларда иссиқхона, гулчилик учун сабзавот ва гул кўчатлари етиштириб бериш мумкин. Бу идишлар ҳарорат ва намликни узоқ сақлаш хусусиятига эга бўлиб, кўчатларнинг тез етилишини таъминлайди. Шунингдек, кўча, ҳовли ва йўллар бўйига экиладиган гуллар учун буюртма олса ҳам бўлади. Бу ғоя катта маблағ талаб этмасдан, фақат ўсимлик уруғлари ва ўғитлар учун маблағ сарфланади, холос.
Экобизнес турларидан бири бўлиб бино ва хоналарнинг интерьер экодизайнини яратиш ҳисобланади. Бунда бадиий-ижодий тарзда экологик тоза табиий муҳит, ўсимлик ва ҳайвонот олами, тоғ, ўрмон, дарё, денгиз, текисликлар каби гўзал ландшафт тасвирланади. Энг асосийси бу экобизнес тури даромад олиш билан бирга одамларни атроф табиий муҳит ва унинг мусаффолигини таъминлашга бўлган муносабатни ўзгартиришга ундайди.
Шубҳасиз, иқтисодий ривожланиш инсоният эҳтиёжларини қондириш ва аҳолининг ҳаёт даражасини яхшилаш учун муҳимдир. Шу билан бир қаторда, ҳозирги пайтда ривожланиш жамиятда мавжуд булган барча чекланган ресурслардан – табиат, инсон ва иқтисодий ресурслардан самарали ва масъулиятли фойдаланишга тобора асосланмоқда. Бошқача айтганда, экологиялаштириш яъни экологик тамойил, қоида, ғояларни иқтисодиёт, жамият, таълим ва бошқа соҳаларга изчиллик ва узлуксиз равишда татбиқ этиш ҳозирги ривожланишнинг муҳим талаби ва заруриятига айланиб бормоқда. Ҳозирги пайтда “эко” тамғаси туширилган кўплаб  товарларга ва хизматларга кўзимиз тушмоқда. “Еко” уларнинг “юзини” белгиламоқда, жамият ҳаёти ва ишлаб чиқаришнинг зарурий ажралмас қиёфасига айланмоқда. ЕКО сўзи бу мода, имидж бўлиб, тоза, табиий, соф, соғлом, экологик каби образлар билан барчамизнинг онгимизда турфаланади.
Жумладан, биз экобизнеснинг бир томонлама унинг ижобий йўналишига тўхталдик. Лекин, ҳар нарсанинг иккинчи қарама-қарши томони мавжуд бўлишини эътиборга олиб унинг салбий томонига ҳам эътиборни қаратишимиз керак. Тўғрироғини айтганда инсонларнинг ноқонуний экобизнес фаолиятини ташкил этиши ва юритишидир. Таъкидлаш лозимки, мазкур экобизнес коммерцияси (браконьерлик) ва шу асосдаги иқтисодий рағбат маълум гуруҳларга жуда катта даромад келтирмоқда. Мазкур экобизнес – қонун муҳофазасига олинган табиатнинг ноёб, камёб турлари ҳисобланган ҳайвонот, ўсимлик турлари – экзотик балиқлар, қушлар (тўтиқушлар), рептилиялар, ўсимликлар, уларнинг маҳсулотлари(дори-дармон, қимматли ёғоч турлари, тери ва бошқ.) билан савдо қилишга қаратилгандир. Бундай коммерция туфайли кўпгина тропик экзотик балиқлар, қушлар, рептилиялар, ўсимликлар бутунлай йўқ бўлиб кетиш ва қирилиш арафасида турибди. Бу эса табиий экотизимнинг узвий ва ажралмас қисми бўлган биотага жуда катта зиён етказмоқда. Қайд қилиш лозимки, бунга истеъмолчилар – одамларнинг ўзлари ҳам баб-баробар айбдордир ва сабабчидир. Чунки, истеъмолчилар бу ноёб, камёб турларга эга бўлиш учун катта маблағларни аямаяптилар. Мазкур “қора” экобизнесдан келадиган катта молиявий даромад ўз навбатида ноёб деб эътироф этилган ҳайвон ва ўсимлик турларининг қирилиб кетишига асосий омил бўлган иқтисодий рағбатни ниҳоят даражада кучайтиради. Ўсимлик ва ҳайвоннинг ноёб, камёблиги эса иқтисодиётнинг талаб-эҳтиёж қонунига асосан нархнинг ошишига олиб келиб, уларни териш ва овлашга бўлган рағбатни кучайтиради.
Тошкент шаҳар “ЕКОМАКТАВ” экология-ресурс маркази томонидан амалга оширилаётган “Yoshlar uchun Ekobiznes maktabi” лойиҳаси Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси “Ижтимоий ривожланиш жамғармаси – 2011” дастури томонидан қўллаб-қувватланган. Лойиҳа ҳамкорлари бўлиб Ўзбекистон экологик ҳаракати “Ёшлар қаноти” ва “Chinor ENK” экологик нашриёт компанияси ҳисобланади. Мазкур лойиҳадан кўзланган асосий мақсад талаба-ёшларга экологик бизнес бўйича билим, малака ва кўникмаларни бериш, экологик хавфсизликни таъминлаш ва табиатни муҳофаза қилиш борасида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни ёшлар оммасига етказиш ҳамда уларда фаол экологик онг, яратувчанлик, бунёдкорлик муносабатини шуурига сингдириш. Лойиҳа доирасида талаба-ёшлар учун мутахассисларни жалб этган ҳолда бир қатор семинар-тренинглар ташкил этилади. Шу билан биргаликда талаба-ёшларнинг экологик бизнес объектлари ва улардаги технологик жараён билан бевосита амалий танишуви ташкил этилади.
Бинобарин, ёшларимиз эртанги кунда ҳоҳ бошқариш, ҳоҳ ишлаб чиқариш, кичик ва ўрта бизнес, фермерлик ёки хусусий тадбиркорликни юритиш билан боғлиқ бўлган ижтимоий-иқтисодий жараёнга жалб этиладилар. Бу жараёнда, ёшлар айниқса, олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотига эга бўлган мутахассислар (муҳандислар, агрономлар, энергетиклар, архитекторлар, бизнесменлар, иқтисодчилар ва бошқ.)  муҳим бошқарув ва технологик қарорларни чиқариш, масъулиятли вазифаларни белгилаш, масала ечимларини топишда фойда олиш ва фаровонликни таъминлаш билан бир қаторда авваломбор экологик нуқтаи назар билан, бошқача айтганда “экоцентрик” тамойил билан ёндашиш заруриятини англаб олишлари муҳимдир. Ўйлаймизки, бизнес юритишдаги ёшлардаги экологик билим, малака, кўникмалалар барча ресурс, шарт-шароитлардан самарали фойдаланиш, атроф табиий муҳит сифатини яхшилаш ҳамда сақлашга хизмат қилади.
Хулоса, ўрнида шуни айтиб ўтиш мумкинки, экобизнес аҳолининг барча қатламларида молиявий фойда олиш, даромад топиш билан бир қаторда атроф табиий муҳитни муҳофаза этиш, табиатга зарар етказмаслик, экологик хавф-хатарларни олдини олиш, ресурслардан оқилона фойдаланиш каби тамойилларни бевосита кундалик ҳаётга татбиқ этишлари экологик маданиятни қарор топишига ва пировард натижада яшил иқтисодиёт ҳамда келажак авлодлар учун хавфсиз барқарор келажакни таъминлашга замин яратади.
Султонов Р.